(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЧАРМСАНОАТ КЛАСТЕРЛАРИНИ БАРПО ҚИЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН

Дата публикации: 13 Январь 2020

Ўзчармсаноат уюшмаси раҳбарияти билан Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Жунченг Ли бошчилигидаги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгаши Чин юртида вазирлик мақомида бўлиб, таркибига минглаб хитойлик инвесторларни бирлаштирганлиги ҳамда ушбу компаниялар хорижий давлатларга сармоя киритиб, иқтисодиёт тармоқларида янги қўшма лойиҳалар ва инновацион дастурларни амалга ошириб келади.

Учрашув аввалида хорижий хамкорларга бугунги кунда Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида амалга оширилаётган ишлар натижалари ва тармоқни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги вазифалар ҳамда истиқболда бажарилиши кўзда тутилган инвестицион лойиҳалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Муҳокама давомида хорижий сармоядорлар маълум қилишганидек, Хитойдаги чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи саноат зонасида фаолият олиб бораётган компаниялар Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлашга тайёр. Бунга асосий сабаб,  биринчи навбатда бугунги кунда Хитойда ишчи кучининг қимматлашаётгани, Хитой маҳсулотларига бўлган талабнинг камаётгани бўлса, иккинчидан, Ўзбекистон қулай логистик марказда жойлашган, ишчи кучи арзонлиги, комуннал тўловларнинг мақбул даражада эканлиги, ҳамда ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши республикамизда тайёрланаётган маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Шунингдек, Хитойлик инвесторларни Ўзбекистондаги солиқ тизимидаги имтиёзлар, комунал тўловларнинг мақбул даражада эканлиги қизиқишаларни янада оширмоқда.

Шу мақсадда Хитойлик инвесторлар гуруҳи Ўзбекистонда йирик чармсаноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кластерни барпо этишга тайёр эканликларини билдиришди.

Хорижлик меҳмонлар мамлакатимизда ушбу лойиҳа ўз ишини бошласа Ўзбекистон муҳим логистик марказга айланаишини қайд этишди. Хитойдаги соҳага ихтисослашган етакчи компанияларининг замонавий ва инновацион технологияларини хорижий инвестициялар кўринишида янада кенг жалб этишга, ишлаб чиқариладиган импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни янги ташқи бозорларга сотиш учун хизмат қилишини такидлаб ўтишди.

Хорижлик сармоядорлар Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгаши томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларининг бу борадаги ўлкан салоҳияти ва истиқболдаги тараққиёт йўналишлари таҳлил қилинаётганини такидладилар.

Учрашув давомида шу йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга мазкур ишчи гуруҳ ташрифини ташкил қилиш ҳамда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишилди.

Оцените наш сайт

Сайт разработан дизайн - студией