(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

РОССИЯНИНГ МЎЙНАЧИЛИК ИТТИФОҚИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН УЧРАШУВ

Дата публикации: 08 June 2018

6 июн куни "Ўзчармсаноат" уюшмаси раҳбарияти Россиянинг мўйначилик иттифоқи билан ўтказган музокараларида Ўзбекистонда мўйначилик ва биринчи навбатда қоракўл буюмларини маркировка қилиш тизимини жорий этиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбек қоракўлини ҳалқаро аукционларга олиб чиқиш ва жахон бозорларида ўзбек брендини қайта тиклаш, "Ўзчармсаноат" уюшмаси Ҳалқаро мўйначилик федерациясига (Лондон) аъзо бўлишига кўмаклашиш масалалари мухокама қилинди. 
Россиянинг муйначилик иттифоқи фаолиятининг асосий вазифаси - соҳа манфаатларни ҳимоя килиш ва илгари суриш, бизнесни ривожлантириш бўйича истиқболли дастур хужжатларини тайерлаш ва рўёбга чиқариш, Иттифоқ аъзоларини таклифларини шакллантириш ва ижро этиш. Россиянинг мўйначилик иттифоқи бир вақтнинг узида Ҳалқаро муйначилик федерациясининг евроосиё бўлинмасига IFF- Eurasia раҳбарлик қилади.

Оцените наш сайт

Сайт разработан дизайн - студией